Интернетда бир неча сигирнинг қор остида “изсиз ғойиб бўлиши” тасвирланган видео пайдо бўлди. 

Facebook фойдаланувчиларидан бири томонидан тақдим этилган ролик тезда оммалашди.

Фойдаланувчиларнинг видеоёзувга қолдирилган изоҳларда таъкидлашларича, ҳайвонлар қорга тўла бўлган том орқали пичанхонага тушиб кетишган.

Тахминларга кўра, видео Қарқарали шаҳрида тасвирга туширилган.