ОАВ Трамп ва Пентагон ўртасида зиддият мавжудлиги ҳақида хабар тарқатди

Жаҳон 16 Март 2017 4490
Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг жамоаси ҳамда Мудофаа вазири Жеймс Мэттис Пентагондаги муҳим лавозимларга тайинловлар борасида баҳслашмоқда. Бу ҳақда Defense News хабар тарқатган.

Оқ уйдаги ва Мэттисга яқин манбаларнинг маълумотларига кўра, Трамп ўзини вазирликдаги муҳим ўринларга ўз номзодларини қўйишга ҳақли деб билмоқда. Вазир эса тайинловларни мустақил равишда амалга оширишни истамоқда. У кўрсатаётган номзодлар орасида Трампнинг ашаддий танқидчилари ҳам бор.

Мунозараларга сабаб бўлаётган номзодлардан бири дипломат Энн Паттерсон ҳисобланади. Мэттис унинг номзодини вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари лавозими учун илгари сурган. Ушбу аёл Never Trump акциясини фаол равишда қўллаб-қувватлаганди.

Бундан ташқари, Трамп бу ўринга Мира Рикардел номзодини тайинламоқчилиги айтилган. У республикачиларнинг сайловолди кампанияси даврида штабда мудофаа сиёсати бўйича маслаҳатчи бўлган, маъмурият учун мутахассислар саралаш жараёнида иштирок этган.

"Мэттис Оқ уйга Мира кетмаса, ўзи кетиши ҳақида маълум қилган", — дея маълумот берган Defense News суҳбатдошларидан бири.

Рикардел хонимнинг ўзи бу вазиятга муносабат билдиришни истамаган, аммо Оқ уйдагилар бу амалдор ўз ишини бажаришда давом этаётганини тасдиқлаган. Портал манбаларидан бири у савдо вазирлигига ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган. У бу лавозимида ҳам мудофаа йўналишидаги алоқалар билан шуғулланиши мумкин.

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Фарғонада, қўшимча контракт нархлари, кетишга ҳозирланаётган Атамбоев ва куннинг бошқа хабарлари
20:44 / 22.06.2017 5949 Жаҳон
Эҳтиёт бўлинг! Сифатсиз БФҚлар қурбонига айланманг!
09:34 / 22.06.2017 24594 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 17724 Жамият
Расман. "Ливерпуль" Салоҳ трансферини эълон қилди
03:48 870 Спорт
Самарқанд аэропортида беҳаё видеолар олиб кирмоқчи бўлган шахслар аниқланди
03:38 2181 Жамият
Ягона ижтимоий тўловни ўз вақтида тўламаган санъаткорлар лицензиясидан маҳрум қилинади
Космик цивилизация: Илон Маск Марсни забт этишга доир режалари ҳақида
01:58 1291 Спорт
Конфедерациялар кубоги. Германия Чилини енга олмади
01:16 2930 Спорт
Ҳарри Поттер аслида иккита бўлганми?
01:01 3838 Жамият
Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 14 ёшли бола меҳнатидан фойдаланаётгани аниқланди
00:55 5133 Жамият
Кўпроқ янгиликлар