АҚШнинг халқаро ёрдам бўйича дастурининг қисқартирилиши Исроилни хавфсизлик соҳасида қўллаб-қувватлашга тегишли бўлмайди, дея маълум қилди Оқ уй пайшанба куни.

"Бюджет Исроил олдидаги хавфсизлик соҳасидаги мажбуриятларни бажариш учун 3,1 миллиард долларни тақдим этади. Улар (мажбуриятлар) ҳозирда бутун тарих давомидаги энг юқори даражада турибди ва Исроилни ўзини таҳдидлардан ҳимоя қилиши ҳамда ҳарбий устунликни сақлаб қолишини таъминлайди", - дейилади Оқ уй томонидан 2018 йилги бюджетга бағишланган баёнотда.

Шу билан бирга, АҚШ давлат департаменти ва халқаро ривожланиш бўйича агентликнинг умумий молиялаштирилиши 28 фоизга камайди – 25,6 миллиард долларга. Бунга бошқа давлатларга халқаро ёрдам ҳажмини қисқартириш ҳисобидан эришилди.

Бюджетнинг якуний лойиҳаси майда тақдим этилади. Лойиҳа қонун мақомини олиши учун уни конгресснинг ҳар палатаси маъқуллаши ҳамда президент имзо чекиши талаб этилади.