Pinngle жамоаси ҳаммани гўзал Наврўз байрами билан табриклайди ва Сизларга ҳамда яқинларингизга чин дилдан бахт, соғлиқ ва фаровонлик тилайди!

21 март, баҳорги тенгкунлик санасида, баҳор узил-кесил ўз ҳукмронлигини бошлайди. Байрам арафасида, тонгги юлдуз  чиққунига қадар барча уй ташвишларини якунлаш зарур, яъни уйни тартибга келтириб, уни безаш, кўчада ҳашар уюштириш, қарзларни узиш, хафагарчиликларни унутиш ва кечириш лозим. Акс ҳолда Наврўзнинг кейинги ўттиз куни давомида қилинадиган барча ишларни одам йил бўйи қилишига тўғри келади. 

Бу куни катталарг – ота-оналар, устозлар, мураббийларнинг дуосини олиш, уларни Байрам билан табриклаш ва дилдан суҳбатлашиш жуда муҳим. Агар сиз учун қадрдон одамлар жуда олисда бўлса,  Pinngle ҳар доим сизга ёрдамга келади … Қалбингизга яқин овозларни эшитиш ва қадрдон чеҳраларни кўриш, қувончингиз ва эзгу тилакларингиз билан баҳамлашиш, янгиликлар, оилавий базмлардан олинган фотосуратлар ва видеолар билан ўзаро алмашиш... Ва  улар яна ёнингизда, ҳаммангиз биргаликда, бир дастурхон атрофида эканингизни ҳис қилишга имкон беради!
 

Баҳорги тенгкунлик, яъни кун тунга тенг бўладиган пайт Ернинг бутунжаҳон астрономик тенглик даврига ўтишини бошлаб беради. Шу куни бизга “Янги кун”, Наврўз – баҳор ва Янги йил айёми кириб келади. Келаётган йил Сиз учун янада “ширинроқ” ва бахтлироқ бўлсин, орзуларингиз ва ўйлаб юрган эзгу ниятларингиз амалга ошсин! Ҳа айнан шундай бўлади ҳам... Ахир одамлар қадимдан Наврўзни тўкин дастурхон атрофида кутган ҳолда она заминга ёрдам беришган: улар кабоб, мазали палов ва анъанавий баҳор таоми бўлмиш сумалакни тайёрлашган.  Сумалакнинг шарофати билан энди униб чиққан буғдойнинг ҳаётга чорловчи қуввати узоқ қишдан кейин уйғониши керак бўлган инсонга ўтган.  

Pinngle “Наклейкалар дўкони” байрам муносабати билан ноз-неъматларга тўла байрам дастурхонидаги севимли таомларни акс эттирувчи махсус стикерларни тайёрлади:

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз дўстлар! Доим саломат, бахтиёр, куч-қувватга тўла бўлинг! Уйингиздан фаровонлик ва тўкин-сочинлик аримасин ва Наврўз байрами билан биргаликда уйингизда абадий қолсин! 

Ҳар доим сиз билан алоқада, Pinngle

Ҳар доим ва ҳар ерда яқинларингиз ва қадрдонларингиз билан алоқада қолинг. Ахир чекловларсиз мулоқотдан ҳам қимматлироқ нарса борми?.. 

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ 

Pinngle бепул мессенжери ва унинг афзалликлари ҳақида: 

Pinngle ёмон сифатли интернетга мослаштирилган бўлиб, бошқа мессенжерлар уддалай олмайдиган жойда ҳам видео- ва аудио-алоқа форматида ишлайди!

  • Осон: рўйхатдан ўтишнинг оддий тартиби, қулай ва енгил функционал ҳатто техникани яхши билмайдиган фойдаланувчилар учун ҳам тушунарли.  Сиз Pinngle’га қўшилган ҳолда бевосита телефонингиздаги ёки Telegram’даги контактларингиздан абонентларни таклиф қилишингиз мумкин.
  • Тежамли: илова телефонингизнинг қувватини тежайди, у (бошқа мессенжерлар билан солиштирганда) 1.5 баравар кўпроқ ишлайди. Мессенжер Интернет тарфигингизни ҳам тежаш имкониятига эга – сиз паст трафик режимини ёқишингиз мумкин, шунда интернет истеъмоли алоқа сифатини йўқотмаган ҳолда минимумгача етказилади. 
  • Бир вақтда бир нечта мессенжерни ишлатувчи фойдаланувчиларнинг фикрича Pinngle  билан ишлаганда аппарат қизиб кетмайди. 
  • Хавфсиз: Pinngle’да юқори хавфсизлик даражаси кўзда тутилган, верификация телефон рақамингизга юбориладиган СМС ёки аудио қўнғироқ орқали амалга оширилади.
  • Махфий: сиз созланмалардан фойдаланишингиз ва ўзингизнинг ҳамда хабарларингизнинг мақомини бошқаришингиз, блокировка қилинган контактларнинг қора рўйхатини тузишингиз, Pinngle’га қўшилган  янги фойдаланувчилар ҳақида хабарлар олишингиз  мумкин.
  • Қулай: Pinngle’да чапақай фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун клавиатура тугмачаларининг ўрнини ўзгартириш функцияси мавжуд.
  • Универсал: Pinngle мессенжерга хос барча имкониятларни тақдим этади: фойдаланувчилар орасида бепул чатлар, хабарлар, фотосуратлар, файллар, жойлашган ерлар ва бошқа маълумотлар билан ўзаро тез алмашув. Янги версияда жамоавий чатлар функцияси жорий этилган – сиз матнли, аудио- ва видео-хабарларни алмашиш ҳамда дўстлар, танишлар, ходимлар ва ҳамкорлар билан мулоқот қилиш учун гуруҳлар яратишингиз мумкин. Бунинг учун экрандаги “плюс” белгисини босинг, бир нечта зарур контактларни танланг ва гуруҳли чатни бошлаб юборинг.

Реклама ҳуқуқи асосида.