Россия президенти Владимир Путин Бавария бош вазири Хорст Зеехофер билан учрашувда 2 май куни Москвада ГФР канцлери Ангела Меркелни кутишларини маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости"да хабар берилди. 

Шунингдек давлат раҳбари бош вазирдан "федерал канцлерга энг эзгу тилаклари"ни етказишни сўради. 

Куни кеча Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Меркелнинг ташрифи муддатини мувофиқлаштириш ҳақида айтган эди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, етакчилар Украина масаласини муҳокама қилишади. 

Меркелни Россияда кутишаётгани ҳақида президент ўтган ҳафтада Германия ТИВ раҳбари Зигмар Габриэль билан ўтган учрашувда ҳам айтиб ўтганди. Шунингдек Путин Москва ва Берлиннинг умумий вазифаси — икки томонлама муносабатларни тўлиқ меъёрга келтириш эканини таъкидлаган.