Россия президенти Владимир Путин Катта Кремль саройининг Александров залида хорижий давлатларнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилди.

Тантанали маросимда 18 та давлат: Арманистон, Афғонистон, Бельгия, Бенин, Бразилия, Гватемала, Исроил, Ироқ, Қозоғистон, Қатар, Коста-Рика, Непал, Перу, Сенегал, Тунис, Туркия, Чили ва Швейцариянинг янги элчилари иштирок этишди.

Таъкидланишича, Путин бундан аввалги шундай маросимни 2016 йил 9 ноябрда ўтказган.