2016 йилда Россиядаги поранинг ўртача миқдори йил нисбатида 75 фоизга ошди ва 328 минг рублни ташкил этди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-майори Андрей Курносенко «Коммерсантъ» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«[Поранинг ўртача миқдори] 328 минг рублга тенг, бу 2015 йил билан солиштирганда 75 фоизга кўпроқ. Бироқ ноқонуний мукофотлаш ҳажми анча кўпроқ», - деди у.

Полиция зобитининг таъкидлашича, бир йил давомида маҳкама томонидан йирик коррупция жиноятлари миқдори 21 фоизга ошди, улардан қарийб 43 млрд. рубллик зарар етган. Унинг сўзларига кўра, йил сайин мамлакатда коррупция схемалари ривожланмоқда.

«Беркитишнинг янги услублари, пора ва уни бериш кўриниши ўзгармоқда. Кўп вазиятларда офшорлар, учинчи шахслар номига расмийлаштирилган фирмалар, турли электрон тўлов тизимлари, номоддий хизматлар кўринишидаги поралар кузатилмоқда, улар олинганини исботлаш анча мушкул», - дея аниқлик киритди полиция генерали.

Унинг таъкидлашича, 2016 йилда хизмат бўлинмалари томонидан иқтисодий кўринишдаги 69 мингта жиноятлар аниқланган ҳамда улардан етган моддий зарар 298 млрд рублни ташкил қилган, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 37 фоизга кўпроқ.