Сьерра-Леонеда оғирлиги 709 карат келадиган ноёб олмос топилди. Бу олмос тарихда топилган энг оғир 20 та олмосдан биридир, деб маълум қилди "Би-би-си" телекомпанияси. Олмос Эммануэл Момо исмли маҳаллий пастор томонидан топилган.

Қимматбаҳо тош мамлакат президенти Эрнест Коромага намойиш қилиниб, пойтахт Фритаунда жойлашган марказий банк омборига жойлаштирилган. Президент пастор ва олмос топилган Коно тумани раҳбариятига "бу олмос мамлакатдан ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилмаганига" миннатдорчилик билдирган. Президент "олмосни топганлар тегишлича мукофотланишларига" ваъда берган.

Бу топилган олмос йириклиги бўйича Сьерра-Леонеда 1972 йилда топилган 969 каратли олмосдан кейин иккинчи рақамли олмос бўлди. Янги олмос қолган йирик олмослар каби номланиб, "Сьерра-Леоне юлдузи" деган ном олди.

Сьерра-Леоне олмос олинадиган етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. 

Тарихда топилган дунёдаги энг катта олмос 3106,75 каратли  (621,35 грамм), ўлчамлари  100х65х50 мм бўлган "Куллинан" (бошқача номи "Африка юлдузи") олмоси ҳисобланади. Олмос 1905 йилда Жанубий Африкада топилган.