SpaceX компаниясининг ракета ташувчиси Falcon 9 Флоридадаги Карнавел бурнидан парвоз қилди. У космосга EchoStar-23 телекоммуникация сунъий йўлдошини олиб кетган. Компания жараён трансляциясини олиб бормоқда.

EchoStar-23 сунъий йўлдоши Жанубий Америка ҳудудида телевидениени узатиш учун мўлжалланган. Оғирлиги 5,5 тонна бўлган қурилма геостансионар орбитада 35 минг километрга яқин баландликда ишлаши лозим.

Парвоз 14 март куни кутилаётганди, аммо об-ҳаво шароити туфайли бошқа кунга қолдирилганди.

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига қарашли Falcon 9 ташувчи ракетаси 2016 йилнинг 1 сентябрь куни исроилликларнинг EchoStar 23 сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқиши керак эди, аммо Канаверал бурнида (Флорида штати, АҚШ) жойлашган SLC-40 парвоз платформасидаги синов чоғида портлаб кетганди.