Суриянинг қуролланган мухолифати Остонага Сурия бўйича музокараларга ўз вакилларини юбормасликка қарор қилди, деб маълум қилди "Озод Сурия армияси" бош штаби бошлиғи Аҳмад Барри.

"Якуний қарор иштирок этмасликдан иборат. Вазият ўзгармаган", деб айтди Барри.

Аввалроқ Суриянинг БМТдаги доимий вакили ҳамда Сурия ҳукумати делегацияси бошлиғи Башар Жафарий Сурия қуролланган мухолифатининг Остонага боришдан бош тортиши учун Туркия жавобгарлигини айтган.