2017 йилнинг 10 март кунидан 16 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Кун.uz'га маълум қилмоқда.

Жамоат жойларида, оила-турмуш доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида, судлар томонидан жамоат ташкилотлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Ҳафта давомида аниқланган 207та майда безорилик, 24та енгил тан жароҳати етказиш каби ҳуқубузарликлар айнан шундай сайёр судларда муҳокама қилинди.

Фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида:

13 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланиб, Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 39 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 624 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.