Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остонада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан бўлиб ўтадиган музокараларда Қозоғистондан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) учун нефть сотиб олиш имкониятини муҳокама қилади.    

"Президентлар учрашувида Фарғона НҚИЗга нефть экспорт қилиш муҳокама қилинади. Биз ҳозирда Ўзбекистонга йилига 170-200 минг тонна нефть етказиб бермоқдамиз, бироқ улар томондан 2 млн тонна сўралмоқда", деб айтган Қозоғистон энергетика вазири Канат Бўзумбаев Informburo.kz порталига берган интервьюсида.

Бўзумбаевнинг айтишича, Қозоғистон Ўзбекистон яхши нарх таклиф қилса, бунга рози бўлишга тайёр. 

Ўзбекистонда нефть хом ашёсини қайта ишлаш учта йирик НҚИЗда олиб борилади.