MailOnline.com нашри Австралиянинг Квинсленд шаҳрида кузатув камераси ёрдамида тасвирга туширилган видеони тақдим этди. Унда Apple смартфонининг сервис ишчиси қўлида портлаб кетгани тасвирланган.

MailOnline.com’нинг аниқлик киритишича, қурилма эгаси Apple iPhone 6Plus’нинг зарар етган экранини ўзгартириш ниятида бўлган ва аккумулятор тезда ўтириб қолаётгани ҳақида айтган.

Қурилма эгасининг қайд этишича, аккумулятор батареяси асл нусха бўлган.