Бизнес бўлса, фақат очиқ-ойдин бўлсин: Beeline Ўзбекистонда илк маротаба Таъминотчилар кунини ўтказди

Технология 17 Март 2017 5126

Алоқа оператори Beeline Ўзбекистонда илк маротаба Vendor Day (“Таъминотчилар куни”) форматидаги тадбирни ўтказди. Мақсад – таъминотчилар билан ҳамкорлик масалаларини очиқ муҳокама қилиш ва ўзаро манфаат асосида янада шаффоф бизнесни олиб бориш бўйича мустаҳкам алоқаларнинг янги йўлларини топишдир. Beeline унинг бир қисми бўган Veon компаниялар Гуруҳи (Амстердам, Нидерландия) топ-менежменти вакиллари Vendor тадбирида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюришди. 

Воқеани шарҳлар экан, VimpelCom Ltd. операцион самарадорлиги бўйича директори Александр Матюшка шундай деди: “Бугун мен шу ерда, Тошкентда – Veon‘нинг биринчи маҳаллий “Таъминотчилар куни” тадбирининг бирида иштирок этаётганимдан ҳурсандман. Бундай форматнинг ноёблиги нимада? Аввалом бор, менинг чуқур ишонишим бўйича, энг йирик глобал телеком-провайдерлардан бири бўлиб қолиш учун, биз мавжуд бўлган бозорнинг ҳусусиятларини яхши англашимиз лозим. Бугунги кунда бу бутун дунё бўйлаб 240 миллиондан зиёд абонентларга хизмат кўрсатиб келаётган 12 оператордир. Бу ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим нарса: операцион компаниялар – бу ўз ноёб маданиятига эга бўлган, сиз инсонлар билан бирга мулоқотда бўлиб ишлайдиган турли мамлакатлардир. Биз ўз ҳамкорларимизга Гуруҳимизнинг стратегияси ва қадриятларини, муҳими эса – Veon‘ни яқин келажакда олдинга жадал интилишига ва етакчи ўринни сақлаб қолишига кўмак берувчи инновацион ғояларни етказишга ҳаракат қиламиз”. 

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг конференс-залида Unitel ва Buzton компаниялари ўзларининг ўнлаб энг йирик бизнес-ҳамкорларини йиғишди ва Beeline ва Veon‘нинг келажакдаги операцион модели ва ривожланиш стратегиясини тақдим этишди. Таъминотчилар куни дастуридаги музокаралар бўлимининг натижасида эса қатор лойиҳалар бўйича хулосалар сарҳисоб қилинди. 

“Beeline бутун Veon Гуруҳи билан биргаликда трансформациялашмоқда, анъанавий телеком-оператордан биз ўзининг дата-центрик бизнес-модели билан IT-индустрияга ўтмоқдамиз – дейди Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков. – Биз олдинга жадал қадамлар билан ҳаракатланмоқдамиз, ва бизнинг мақсадимиз Beeline таъминотчилари нафақат бизнинг сўровларимизга жавоб бера олишлигини, балки тезкор ҳаракатланаётган бозор талабларига ҳам жавоб бера олишликларини таъминлаш. Бунинг учун ҳамкорларимиз компаниянинг мақсад ва режаларини, равшан ва ўзаро манфаатли ҳамкорликда қурилган, шунингдек иш аҳлоқ-қоидаларига мос ишга бўлган ёндашувни тушунишлари лозим”.  

Тантанали маросим Vendor’s Day‘нинг кулминациясига айланди. Ҳамкорларга турли номинацияларда рамзий совринлар топширилди. Бу турли йўналишдаги компаниялар ичидан Beeline‘га энг содиқ бўлган таъминотчиларга бўлган миннатдорчиликнинг ўзига ҳос белгисидир.

Маҳаллий Vendor Days VimpelCom ўз фаолиятини олиб бораётган барча мамлакатларда бўлиб ўтмоқда ва компанияларнинг ҳамкорлик қилишига барча шароитларни таъминловчи ғоя ва таклифлар билан алмашиш учун платформа сифатида ишламоқда.


 

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15052 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17625 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48546 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105831 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 1179 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 3404 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 761 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1428 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 790 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 945 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар