Энг йирик нефть ва газ корпорацияларидан бири Петербургга кўчиб ўтади

Иқтисодиёт 17 Март 2017 6174
Фото: AP

"Газпром" яқин орада Санкт-Петербургга кўчиб ўтади, деб хабар берди компания раҳбари Алексей Миллер шаҳарнинг Нева туманидаги икки муз аренасига эга спорт мажмуаси очилишида.

"Газпром" маъмуриятининг учдан икки қисми Петербургда ишламоқда", - деди у.

Миллер шунингдек газ концернининг шаҳардаги режаларини анча катта деган.

Аввалроқ губернатор Георгий Полтавченко Санкт-Петербург ҳамда "Газпром" Арктика шельфини ўзлаштириш бўйича кластерни шакллантириш устида биргаликда ишлаётганини хабар қилганди. Бундан ташқари, "Газпром" раҳбари ўринбосари Александр Медведев шаҳарда ўзига хос газ маркази пайдо бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Петербургда “Лахта центр” мажмуаси қурилмоқда, унинг қоқ марказида "Газпром нефть" ва унинг бўлинмалари қароргоҳлари жойлашади. Майдоннинг ярмидан кўпи илмий-таълим мажмуаси, болалар илм-фани маркази, планетарий, кўргазма заллари, тиббиёт маркази, конгресслар ва анжуманлар зали, кинотеатр, спорт маркази ва бошқаларга ажратилади. Қурилиш ишлари 2018 йилда якунланиши керак.

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15052 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17625 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48546 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105831 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 1179 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 3404 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 761 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1428 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 790 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 945 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар