«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Хуан Карлос Унсуэ Каталония клуби бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди. Эслатиб ўтамиз, бу мутахассис айни дамда Луис Энрикенинг ёрдамчиси саналади ва Энрике жорий мавсум якунида ўз лавозимини тарк этади.

«Унсуэ жамоадаги вазиятни яхши билади. У биз билан аввал ҳам, ҳозир ҳам бирга. Аминманки, у бундай даражада ишлашга тайёр.

„Барселона“нинг янги мураббийи жуда хотиржам бўлиши керак, шунингдек унга омад ҳам керак бўлади», - дея Иньестанинг сўзларини келтиради Marca нашри.