«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалига ташланган қуръа ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Реал»га қарши учрашув мен учун ўзига хос аҳамиятга эга. Бу ўйинни интизорлик билан кутаман. Албатта, мен «Реал» ва унинг мураббийини жуда яхши биламан.

Биз Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳеч кимга ўйинда осон бўлмайди. «Реал» – чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби. Бу ажойиб мураббий ва футболчиларга эга ақлбовар қилмас даражадаги клуб», деган Анчелотти.