Эндиликда қирғизистонликлар Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлишлари мумкин. Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши (парламент) депутатлари 2012 йил 11 май куни қабул қилинган, Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистонда ва Қозоғистон фуқароларининг Қирғизистонда бўлиш тартиби ҳақидаги келишувга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллашди. Ушбу қонун лойиҳаси 2016 йил 17 октябрда Остонада имзоланганди.  

Баённома Қирғизистоннинг Қозоғистонда вақтинчалик бўлган фуқароларини 30 кунгача рўйхатдан ўтишдан озод қилишни кўзда тутади.  

Шу билан бирга қирғизистонликлар Қозоғистонга киришда миграция харитасини тўлдиришлари керак бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, Қирғизистон Россия билан ҳам худди шундай келишувга эга.