Қозоғистон Қирғизистонга Евроосиё иқтисодий комиссияси Республикаларига кириши ва лабораторияларни техник воситалар билан таъминлаш учун 41 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули ажратади. Бу ҳақида Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги хабар қилди. 

Бугун Москва шаҳрида Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши мажлисида техник ёрдам баённомаларига ўзгартириш киритиш бўйича битим имзоланди. Ҳужжатга киритилган тузатишлар ёрдам бериш тартибини анча соддалаштирди. Ўзгаришлар техник ёрдам ҳажмини 7,5 миллиондан 41 миллион долларгача оширди.

Аввалроқ Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Евроосиё интеграцияси остида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича битим 2016 йил 26 декабрда имзоланганди. Қозоғистон Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий комиссиясига кириши учун йўл харитаси, техник ускуналарни жойлаштириш, божхона инфратузилмаси, синов лабораторияларини модернизация қилиш каби тадбирларни бевосита молиялаштиради. Кўмак бериш тартиби босқичма-босқич амалга оширилади.