Кремль Россияда “ДХР” ва “ЛХР” ҳужжатларини тан олиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш вақти келди деб ҳисобламаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Россиянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили Александр Лукашевич Москва “ДХР” ва “ЛХР” ҳужжатларини тан олиш ҳақидаги қарорни, агарда Киев Минск келишувларини тўла ҳажмда бажарса, бекор қилиши мумкинлигини маълум қилганди.

"Йўқ, бундай ҳисобламайман. Бу чора мажбурий ва Москва биринчи навбатда гуманитар масалани кўзда тутган. Афсуски, вазиятнинг ривожланиши ҳозирча бу йўналишда қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини кўрсатмоқда", - дея айтиб ўтди Песков журналистларнинг Кремлда бу қарор оқибатлари жуда ҳам салбий бўлгани ва бекор қилиш вақти келган, деб ҳисоблашаётгани ҳақидаги саволига қайтариб.

"Мамлакат – бу ҳолатда Украина – ўзидан ўз минтақаларини қатъият ва кетма-кетлик билан рад этаётгани, шу тариқа, миллионлаб ўз фуқароларини ижтимоий таъминотсиз, банк таъминотисиз, тиббий таъминотсиз, юридик ва ҳужжат таъминотисиз яшашга дучор қилаётгани, албатта, мисли кўрилмаган вазиятдир", - дея қўшимча қилиб ўтди Песков.

Россия раҳбари матбуот котибининг таъкидлашича, Украина “ўзининг ҳудудий яхлитлигини қасддан бузмоқда”, бироқ, бу миллионлаб фуқаролар ҳеч қандай ёрдамсиз яшаши керак, дегани эмас.

"Россия бу ҳолатда, албатта, уларни гуманитар ёрдам, гуманитар кўмаксиз қолдира олмайди", - деди у.

Бундан ташқари, Песковнинг айтишича, Россияда “ДХР” ва “ЛХР”ни мамлакат таркибига киритишнинг эҳтимолий имконияти борасида ёзма сценарийлар йўқ.

"Йўқ, бундай ёзилган сценарийлар йўқ. Жамоатчилик фикрида турли мунозаралар рўй бермоқда, Донбасс вакилларининг бу вазият юзасидан билдирган фикрларини яхши биласиз, бироқ бу борада қандайдир ёзма сценарийлар йўқ. Айнан шунинг учун биз мамлакат ўзидан жуда катта минтақасини рад этишини хавотир билан кузатмоқдамиз", - деди Песков шу масалага оид саволга жавоб қайтариб.

"Албатта, бизнинг ташвишимиз фожиали ҳодисалар чегараларимиз яқинида рўй бераётгани билан боғлиқ", - дея таъкидлаб ўтди у.