Мексиканинг Гуанахуато штати Саламанка шаҳрида Pemex нефть компаниясининг ёнилғи сақлаш ва тарқатиш терминалида рўй берган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Портлаш чоршанба куни рўй берди. Ўшанда Pemex саккиз ишчи жароҳат олгани ҳақида хабар берганди.

"Афсуски, кеча (чоршанба) ҳалок бўлган ходимдан ташқари, Pemex’нинг яна бир ишчиси ва хусусий компаниянинг икки ходими бугун (пайшанба куни) вафот этди", - дейилади Pemex’нинг Twitter’даги хабарида.

Жароҳат олган яна тўрт киши касалхонада қолмоқда.

Корхонада мутахассислар иш олиб бормоқда, портлаш сабаблари аниқлаштирилмоқда.