«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинидан олдин «Ростов» бош мураббийига совға берди. Португалиялик мутахассис меҳмонлар кийим алмаштириш хонасига қора қутида совға олиб келган, бироқ унинг ичида нима борлиги маълум қилинмади. 

«Ростовда мен ажойиб совға олгандим, шу сабабли бунга жавоб беришим керак эди. Биз у билан танишмиз, чунки «Интер»да унинг «Рубин»и билан тўқнаш келган келганман. У бироз камгап бўлса-да, жуда ёқимли ва хушмуомала инсон», – деди Моуриньо BT Sport'га берган интервьюсида.

Британия ОАВ совға «Ростов» бош мураббийи Иван Данильянцга аталган деб хабар бераётган бўлса-да, Моуриньонинг сўзларидан у Қурбон Бердиев учун эканини тахмин қилиш мумкин.