Жанубий Корея ҳудудида Американинг THAAD ракета мажмуаси жойлаштирилиши “унинг миллий манфаатларига зид ва ядро урушининг Америка ўчоғига айлантирмоқда”. Бу ҳақда КХДРнинг "Нодон синмун" марказий газетасида эълон қилинган мақолада айтилади. Нашр мураккаб ички сиёсий вазиятда “АҚШ ёрдамида Шимолдаги ҳамюртлари билан можарони кучайтираётган” Сеулни танқид қилган.

Корея Меҳнат партияси МҚ органининг огоҳлантиришича, Жанубий Кореяда THAAD мажмуаси жойлаштирилишига жавобан КХДР “ўзининг ядровий “босиб туриш” салоҳиятини сон ва сифат жиҳатидан кучайтириб боради”. Газета жанубий кореяликларга “корея миллатини ядро урушига ташлашга тайёр бўлган ҳукумат тепасидаги хоинларни бортдан ташқарига улоқтиришни” таклиф қилмоқда.

Жанубий Кореяда THAAD РҚМ тизимини жойлаштириш ҳақидаги қарор АҚШнинг Барак Обама бошчилигидаги аввалги маъмурияти томонидан 2016 йилда қабул қилинган. Вашингтон ва Сеул КХДРдаги бир неча ракета синовларидан сўнг бу йўналишдаги ишни тезлаштиришга қарор қилишди. Россия ва Хитой эса ушбу тизимни жойлаштиришга фаол равишда қарши чиқмоқда.