Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар билан учрашди. Томонлар терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилишган, деб хабар қилмоқда РФ ХК матбуот хизмати. 

"Афғонистон ва Марказий Осиё минтақасидаги вазият террорчилик таҳдиди, хусусан, ИШИДга қарши кураш нуқтаиназаридан муҳокама қилинган. ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси доирасида амалий фаолиятни бошлаш жиҳатига эътибор қаратилган", — дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш масалалари ҳам муҳокама этилган.