Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 мартдаги "Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПП-2826-сон қарорига мувофиқ, эндиликда Халқ банки бутун республика бўйича пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банкка айланди.

2017 йил июлгача пенсия, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни нақд пулда тўлаш "Ўзбекистон почтаси" АЖдан секин-аста Халқ банки бўлимларига ўтказилади. Янги механизм Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаши керак.   

Ҳудудий ижроия органлари банкни пенсия ва нафақаларни нақд пулларда берувчи махсус кассаларнинг ишини ташкиллаштириш учун фуқаролар йиғини биноларида ва пенсионерлар томонидан пенсияларни олиш учун қулай бўлган бошқа маъмурий биноларда алоҳида хоналар билан бепул асосда таъминлашлари керак. Пенсия ёки нафақани олиш учун махсус кассаларга мустақил бора олмайдиганларга пенсиялар уларнинг яшаш жойлари бўйича Халқ банки томондан етказилади. 

Марказий банк эса пенсия ва нафақалар ҳар ойнинг 27 санасигача тўлаб бўлинишини ҳисобга олган ҳолда Халқ банки аризаларига мувофиқ, у пенсия ва нафақаларни узлуксиз бериши учун уни зарур бўлган нақд пул билан таъминлайди. Халқ банки буни амалга ошириш учун кассирлар ва назоратчилар сонини оширади, марказий аппарат ва филиалларни зарурий сондаги мутахассислар билан бутлайди ҳамда керакли жиҳозлар ва компьютер техникасини харид қилади. Нақд пулларни махсус кассаларгача етказиш учун 590 та инкассаторлик "Дамас"лари харид қилинади. Марказий банк кўмагида Халқ банкида ўз инкассация хизмати ташкил этилади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ва Халқ банки маблағ олувчиларни смс-хабардор қилиш технологиясини жорий қилиш билан онлайн режимда аҳолига пенсия ва нафақаларни бериш ва уни назорат қилишни автоматлаштириш мақсадида тегишли маълумотлар базаларининг интеграциясини таъминлайди.