Перуда юз берган кучли тошқинларда ҳалок бўлганлар сони 62 нафарга етди, деб хабар бермоқда Перунинг фавқулодда вазиятларда чора кўриш маркази. 

Аввалроқ 51 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Globovision канали маълумотларига кўра, табиий офатга Тинч океанидаги "Эл-Ниньо" деб номланган иқлим феномени сабаб бўлган. Перу ҳукуматининг маълум қилишича, тошқинлар мамлакатнинг 25 та вилоятидан 20 тасига ўз таъсирини ўтказган. Шунингдек, 70 дан кўпроқ одам жароҳат олган, 11 киши бедарак йўқолган. Камида 56 минг перуликнинг мол-мулки вайрон бўлган ёки шикастланган. Табиий офат ҳаммаси бўлиб 546 минг кишига таъсир қилган.  

Перу ҳукумати 16 март куни пойтахт Лимадаги мактабларда машғулотлар тўхтатилишини эълон қилган.