«Манчестер Юнайтед» футболчиси Европа Лигасининг нимчорак финалида «Ростов»га қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлими вақтида жароҳат олди. У 48-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Марвон Феллайни туширилди.

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчининг ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Аниғини билмайману, аммо Погба 3 ҳафтага сафдан чиққан бўлса керак. У «Мидлсбро»га қарши ўйнамайди. Терма жамоа ўйинларини ҳам ўтказиб юборади», деди Моуриньо.

Ушбу ўйинда манчестерликларнинг яна бир футболчиси сафдан чиқди. 63-дақиқада Дейли Блинд жароҳат олди ва унинг ўрнига ўйинни Фил Жонс давом эттирди.