ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Раҳбари Профессор Сулейман Қизилтопрак Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 25 йиллиги муносабати билан, ушбу ташкилотнинг мамлакатдаги фаолияти хақида Туркиянинг Анадолу Агентлиги (АА) мухбирига интервью берди.

Қизилтопрак интервьюсини Туркия ва ўзи учун Ота юрт деб билган Ўзбекистон ўртасида тарихий алоқалар, муштарак маданият ва чуқур илдизлар борлигини эътироф этган ҳолда, ўзи фаолият олиб бораётган Агентликнинг асосий мақсади - кун сайин чирой очаётган Ўзбекистоннинг ривожланишига ва икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилиш ва ўзбек қардошларининг ҳурматига сазовор бўлиш эканлигини таъкидлади.  

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейин, 1994 йил 20 майда, Туркия Жумҳуриятининг, мазкур мамлакат элчихонаси ортидан, Ўзбекистонда Туркиянинг расмий давлат органи сифатида ўз фаолиятини бошлаганликларини эслатган ҳолда жаноб Қизилтопрак, ТИКА дўст ва қардош ўзбек халқининг ҳурмати ва мақтовига лойиқ кўрилганликларини маълум қилди.   

23 йил давомида камтарона мақсадлар ила тамал тоши қўйилган дўстлик ва ҳамкорлик доирасида ТИКА томонидан Ўзбекистоннинг тараққиёти йўлида амалга оширган фаолиятларининг – соғлиқни сақлашдан таълимга, қишлоқ хўжалигидан маиший хизматга, озиқ-овқатдан ўрмон хўжалигига, туризмдан санъат-адабиётгача бўлган кенг қамровли соҳалардаги лойиҳалар билан жараён этаётганлигини таъкидлаган Ваколатхона Раҳбари, “ТИКАнинг мазкур мамлакатдаги стратегияси – Ўзбекистоннинг ўз салоҳияти ва имконлари борасида қийинчиликка дуч келган йўналишларига кўмак беришдан иборат” эканлигини айтиб ўтди.    

Жаноб Қизилтопрак, ТИКАнинг Ўзбекистонда амалга оширган муҳим лойиҳалари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот Институти қошидаги Суяк илиги трансплантацияси Марказини замонавий тиббий жихозлар билан жиҳозлаш, Болалар учун Пластик жарроҳлик амалиётлари, Республика Гинеколигия ва акушерлик ихтисослаштирилган илмий Марказ қошида Симуляция ўқув маркази ташкил қилиш билан боғлиқ лойиҳалар борлигини тилга олди ва ТИКА томонидан сўнгги 3 йилга қадар йилига ўртача 20 атрофида лойиҳа амалга оширилиб келинган бўлса, 2016 йилда бу миқдор 46га етганлигини, 23 йиллик фаолият доирасида эса жами 700га яқин катта-кичик лойиҳа муваффақият билан якунланганлигини таъкидлаб ўтди.   

Амалга оширилган лойиҳаларнинг ҳар икки томонга фойдали бўлганлигини эслатган ҳолдда Ваколатхона Раҳбари, “Турк томони Ота юртида хизмат қилиш бахтига муяссар бўлганидан жуда мамнун, шунингдек, халқаро миқёсда бу соҳадаги ўз тажрибаларини орттириб бораётган бўлса, Ўзбекистон томони, бу мамлакат мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган Туркиянинг тажрибаларидан фойдаланмоқда” деди.

ТИКАнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларининг 70 фоизидан кўпроғини соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган фаолиятлар ташкил этаётганлигини таъкидлаган Қизилтопрак, бундай лойиҳалар орқали минглаб инсонларга сифатли тиббий ёрдам хизматидан фойдаланиш имконияти яратилганлигини айтиб ўтди:

Жумладан, ўтган йили Соғлиқни сақлаш Вазирлиги мувофиқлаштируви асосида  Соғлом авлод учун Халқаро хайрия Жамғармасига 10 дона мобил клиник автотранспорт воситаси топширилди ва замонавий тиббий жихозлар билан жиҳозланган бу мобил клиника воситалари орқали бугунга қадар чекка вилоятлардаги 193 мингдан ортиқ киши тиббий кўрикдан ўтказилди.   

ТИКА Президенти Доктор Сердар ЧАМнинг 2014 йилда Орол денгизи муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда берган ваъдалари асосида, ушбу экологик носоз минтақага бағишланган лойиҳа доирасида Хоразмдаги Онкология диспансери ва Республика Урология Марказининг Урганч филиаллари замонавий жихозлар билан жихозланди. Орол денгизининг қуриши оқибатида мазкур минтақада кенг тарқалган онкологик ва урологик касалликларни даволашга қаратилган ушбу лойиҳа, Туркиянинг ҳам ғурурланишига лойиқ бўлган ҳамкорлик фаолиятининг натижасидир.

Ўзбекистонда муваффақият билан амалга оширилган лойиҳалардан бири бу – Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот Институти қошида Суяк илиги трансплантацияси Маркази ташкил қилиш билан алоқадор лойиҳадир. Мазкур лойиҳанинг чиройли самараси ўлароқ, Марказий Осиёда тенги бўлмаган ушбу марказда хозирга қадар 27 нафар бемор суяк илиги трансплантацияси муолажаси орқали даволанди. Лойиҳа орқали Туркиянинг бу йўналишда босиб ўтган 30 йиллик йўлини, Ўзбекистон 2 йилда муваффақият билан сакраб ўтди.

2009 йилдан бошлаб амалга оширилиб келинаётган “Болалардаги Лаб-танглай муаммолари, куйиш ва бошқа жароҳатлар оқибатида орттирилган нуқсонларни пластик жарроҳлик йўли орқали даволаш Лойиҳаси” орқали бугунга қадар 2000га яқин бола тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар орасидан 719та бола пластик жарроҳлик амалиётлари йўли билан даволанди.