АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Корея ярим оролидаги  қуролсизлантирилган ҳудудга келди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Хабар қилинишича, Тиллерсон АҚШнинг бу туманга 2012 йилдан бери келган энг юқори мансабли амалдорига айланди. Давлат котиби америкалик ҳарбийлар билан учрашди, шунингдек бирлашган хавфсизлик ҳудудига келган.

Тиллерсон Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан билан учрашишни режалаштирган.

Телеканал хабарига кўра, Тиллерсон «Сеулнинг THAAD Америка тизимини жойлаштириш ҳақидаги келишувга амал қилишда давом этиши борасида кафолат олишга интилади».

Шунингдек Тиллерсон КХДРга оид баёнот билан чиқди. 

«Албатта, биз иш ҳарбий можарога қадар бориб етишини истамаймиз, бироқ агарда улар (КХДР) ўзларининг ядро дастурлари таҳдидини бизнинг фикримизча, ҳаракатлар талаб этадиган даражага қадар кучайтиришса, барча вариантлар кўриб чиқилмоқда», - дея маълум қилди у Жанубий Корея ТИВ раҳбари Юн Бён Се билан учрашув давомида.

Тиллерсоннинг маълум қилишича, АҚШ Пхеньянга қарши янги дипломатик, иқтисодий чоралар тўплами ва «хавфсизлик соҳасидаги чоралар»ни қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Унинг сўзларига кўра, «КХДРга нисбатан стратегик сабр тугади».