Бугунги кунда гиёҳвандлик - халқаро миқёсдаги муаммо бўлиб, ушбу муаммони ҳал этишинг ягона йўли, ахоли, айникса ёшлар ўртасида таълим-тарбияни янада кучайтиришдан иборатдир.
Гиёҳвандликнинг салбий таъсирини ёшларга тушунтириш юзасидан жорий йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан  Тошкент Ирригация ва мелиорация институтида семинар ўтказилди. 
Семинарда Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар Бош бошқармаси, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси, масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишдан мақсад аҳоли, айниқса ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларининг олий кадрият эканлиги белгиланган экан, уни тўғри англаш, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, у билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтириш бериш, бундай жирканч салбий иллатларга барҳам беришдан иборат.
Семинарда гиёҳвандликнинг олдини олиш, унинг салбий оқибатларини аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида маҳалла, таълим муассасаларида кенг қамровли тарғиб қилиш, назорат режалар ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди.

Бу муаммонинг олдини олиш, бартараф этиш эса, нафақат ҳуқуқ-тартибот ва бошка идораларнинг, балки бутун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг бирдек вазифаси ҳисобланади.