16 март куни Тошкент шаҳар ИИББда профилактика куни муносабати билан матбуот брифинги бўлиб ўтди. Унда ноқонуний валюта бозоридаги саррофлар (валютафурушлар) қўлга олинганига доир хорижий ОАВ тарқатган хабарга ойдинлик киритилди. 

Тошкент шаҳар ИИББ вакили шаҳар прокуратура органлари томонидан валютафурушларга нисбатан тадбир ўтказилганини тасдиқлади, бироқ, унинг тафсилотлари ҳақида яқин кунларда прокуратура органлари алоҳида ахборот беришини билдирди. 

Тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани сабабли бошқа маълумотлар тақдим этилмади.