Тошкент шаҳрида бир неча йил аввал боши берк кўчага айланган Истиқбол кўчаси қайта очилмоқда. Ўшанда шаҳар марказини Фарғона йўли кўчаси билан боғловчи кўприк ҳам олиб ташланган, шундан сўнг, Истиқбол кўчасининг Нукус кўчасига бурилиш қисми яшил ҳудудга айлантирилган эди.

Айни вақтда ушбу жойда туман ободонлаштириш хизматлари ишламоқда. Унга доир фотосуратлар Facebook тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида жойлаштирилган

Тошкент шаҳар ЙҲХББ маълум қилишича, янги йўл Наврўз байрамига қадар очилади. Шу билан бирга, айрим хабарларга кўра, йўлни Фарғона йўли билан боғловчи аввалги кўприкни тиклаш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. 

Айтиш жоизки, кўприкнинг олиб ташланган ҳудудида кўп қаватли уйлар барпо қилинган.