Туркиянинг «Трабзонспор» клуби ўз мухлисларидан бирини стадион трибуналаридаги ўриндиқларни ювиб чиқишга мажбур қилди. Бунга у Туркия чемпионатидаги учрашувлардан бирида ўйинни ўриндиқда тик оёқда туриб томоша қилгани сабаб бўлган.

«Бу бизнинг уйимиз, сиз эса уйингиздаги мебеллар устида оёқ кийим билан юрмайсизку, тўғрими? Бу сизга жазо!» — дея хабар қолдирилган клуб матбуот хизмати томонидан.

Фанат 2016 йилнинг 18 декабрида очилган «Шенол Гунеш» номли стадиондаги 10 минг ўриндиқни ювган. Ушбу стадион 41 минг томошабин учун мўлжалланган.