Туркия ҳукумати Россия буғдойини божсиз импорти учун чекловлар киритилганини тасдиқламаяпти, деб маълум қилди Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Алексей Груздев журналистларга.

"Бизда Туркиянинг иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан учрашувлар бўлиб ўтди ҳамда улар қандайдир чекловлар киритилганини тасдиқлашмади. Ҳозирда ушбу маълумотни, жумладан бизнес-ҳамжамият иштирокчилари билан биргаликда текширмоқдамиз", - деди у.

"Туркия томони расман импортни чекловчи қандайдир қарорлар қабул қилинганини тасдиқламади", - дея таъкидлаб ўтди Груздев.

Аввалроқ "Коммерсант" газетаси Туркия Россия буғдойи, кунгабоқар мойи каби маҳсулотларни божсиз олиб киришга лицензия беришни тўхтатгани ҳақида хабар тарқатганди. Нашр маълумотига кўра, Анқара бу маҳсулотларни олиб кириш учун 130 фоизлик миқдорда бож киритиши мумкин.

Маълумот учун, Туркия Россия буғдойининг энг йирик импортчиларидан бири ҳисобланади - мамлакат ўтган йилнинг июлидан жорий йилнинг февралига қадар тахминан икки миллион тонна ғалла харид қилди.