Американинг Арканзас штатида Калел Лэнгфорд исмли ўсмир оғирлиги 7,44 қирот келадиган олмосни топиб олди. Бу ҳолат «Олмосли вулқон оғзи» давлат боғида рўй берган, деб хабар қилмоқда Fox News.

«У оқимдан бир неча дюйм берида эди ҳамда ёнида бир хил ҳажмдаги тошлар ётганди», - дея айтиб ўтди у.

Ўсмирнинг таъкидлашича, олмосни ўзига совға тариқасида қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сьерра-Леонеда оғирлиги 709 қирот келувчи олмос топишгани хабар қилинганди.