Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистоннинг Новқат туманидаги 131 гектар ер майдони сотилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқат эмас. Бу ҳақда 24.kg Қирғизистон бош прокуратураси матбуот хизматига асосан хабар берди.

Маҳкама маълумотига кўра, Жана-Новқат қишлоқ кенгаши Дон-Қиштак қишлоғининг 142 нафар аҳолисига ер майдонлари ажратган (олти сотихдан). Текширувларда аниқланишича, ер майдонлари фақатгина Қирғизистон фуқароларига тақдим этилган.

Ўзбекистон фуқароларига ер майдони сотилгани ҳақидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида Новқат тумани аҳолиси 150 нафар ўзбекистонликка ерлар сотилгани ҳақида маълум қилди. Маҳаллий ҳокимият ва ҳукумат вакиллари бу маълумотларни рад этишди, бироқ бош прокуратурага текширув ўтказиш вазифаси юклатилди.