Volvo талабаларга ижарага автомобиллар беради

Технология 17 Март 2017 5974

Volvo компанияси талабалар учун автомобиллар ижараси дастурини бошлашини эълон қилди. Гап АҚШда таҳсил олаётган хорижий талабалар ҳақида кетмоқда. Швед компанияси уларга машиналарни маълум муддатга соддалаштирилган схема бўйича олишни таклиф қилади.    

Дастур International Student Program деб ном олган ва Volvo’нинг янги моделларини беришни кўзда тутади. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ўз давлати ҳайдовчилик гувоҳномаси ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига, амалдаги талабалик визаси, таълим муассасасидан ҳужжат ва паспортга эга бўлиш керак.

Дастур иштирокчилари компаниянинг дастурга киритилган яқин орадаги дилерлик марказига келиб, таклиф қилинадиган автомобиллардан бирортасини танлашлари керак бўлади.

Ижара учун тўлов бир марта олинади, бироқ ҳозирча ижара ҳақи маълум қилинмаган. Автомобиллар учун суғурта кўзда тутилган, машинада юриш бўйича чеклов 15 минг милни (24 минг км) ташкил қилади, бироқ бу рақам баъзи ҳолларда ўзгартирилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Навоийда, яна бир миллат европалик бўлди, Парижда намойиш – Хитой ўйинда ва бошқа хабарлар
21:48 / 28.03.2017 3031 Жаҳон
Халқаро бухгалтерияни MERIT EDUCATION’да Фаридун Одилов билан ўрганинг
14:25 / 28.03.2017 4215 Жамият
Ўртоқлик учрашувлари. Нидерландия яна ютқазди. Португалия сенсацияга сабабчи бўлди
02:10 219 Спорт
Россия қўшимча дақиқада киритилган гол эвазига Бельгия билан дуранг қайд этди
02:04 129 Спорт
3D-принтер ёрдамида 103 ёшли пойга автомобили тикланди
"GM Uzbekistan" сотилган автомобилларга хизмат кўрсатиш борасидаги саволларга жавоб бермоқда
Ўзбек ҳайдовчилари учун Афғонистон чегарасидан ўтиш қийинлаштирилди
01:16 979 Жамият
Польша Европа Иттифоқи тезкор кучлари таркибидан чиқади
01:03 399 Жаҳон
Индонезияда бедарак йўқолган йигит бўғма илон ичидан топилди
00:49 1699 Жаҳон
Чақмоқ ҳаракатланаётган машинага келиб урилди (видео)
00:28 1254 Жамият
Кўпроқ янгиликлар