Кениянинг Масаи-Мара (Шарқий Африка) қўриқхонасида тўрт метрли бўғма илон 68 килограмм оғирликка эга сиртлонни бутунлигича ютиб юборди. Рўй берган ҳодиса видеоёзуви National Geographic томонидан тақдим этилди. Таъкидланишича, ролик Нидерландиядан бўлган сайёҳ Жос Баккер томонидан тасвирга туширилган.

Қўриқхона ходими Майк Ковальскининг сўзларига кўра, бўғма илонлар доимий равишда йиртқичлар болалари билан озиқланади, бироқ йирик йиртқичларга ҳужум қилмайди. Олимлар роликни томоша қилиб, Африкадаги энг катта дея аталувчи илон сиртлонга ҳужум қилганини аниқлашди.

Таъкидланишича, бундай “қояли” бўғма илонлар тажовузкорлиги билан ажралиб туради ҳамда узунлиги олти метр, оғирлиги эса – 90 килограммдан ошиши мумкин.