2017 йилда Ўзбекистонда янги газ конларини ўзлаштириш бошланади

Ўзбекистон 18 Март 2017 20522

New Silk Road Oil & Gas Company Ltd Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси 2017 йилнинг иккинчи ярмида Қоракўл инвестиция блокидаги конларни (Бухоро вилояти) жиҳозлаш ва у ерда газ олишни бошлайди. Бу ҳақда 2017 йил учун мўлжалланган инвестиция дастурида айтилган.  

Дастурга кўра, 377,5 млн долларлик лойиҳанинг "Хўжасайёд газ-конденсат конининг Денгизкўл участкаси, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олат ГККни жиҳозлаш" техник-иқтисодий асосланиши ҳукумат томонидан тасдиқланди.

Техник-иқтисодий асосланишга кўра, конларда лойиҳавий қувватларга чиққанда ҳар йили 869,6 млн куб метр табиий газ ва 6,4 минг тонна конденсат олинади. 

Конларни жиҳозлаш бўйича пудратчи сифатида Хитойнинг CNPC компанияси шўъба корхонаси China Petroleum Engineering & Construction Corporation (CPECC) белгиланди, у Қоракўл инвестиция блокидаги газ конларини ишга тайёрлаш учун уларни лойиҳалаш, моддий-техник таъминлаш, инфратузилма объектларини қуриш ва фойдаланишга киритишни амалга оширади.  

Қоракўл инвестиция блокидаги 11 та эксплуатацион қудуқни қуришни XIBU Drilling Engineering Company Ltd, таъмирлаш ва синовдан ўтказишни China National Logging Corporation амалга оширади.

Лойиҳа CNPC кафолати остидаги Хитой кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

2006 йилда Хитойнинг нефть ва газни қидириш ва ўзлаштириш бўйича миллий корпорацияси (CNODC, CNPC таркибига киради) "Ўзбекнефтгаз" билан Устюрт, Бухоро-Хива ва Фарғона нефть-газ ҳудудларидаги 5 та инвестицион блокда 5 йил давомида геологоразведка ишларини ўтказиш бўйича келишувни имзолаганди. Лойиҳани амалга ошириш учун CNPC Silk Road Group оператори ташкил этилган.

2011 йилда Хитой компанияси геологоразведка бўйича барча ишларни тўлиқ бажарган. Натижада Қоракўл инвестиция блокида газ қазиб олиш учун истиқболли учта кон аниқланган. Конлардаги захиралар ҳажми маълум қилинмаган.  

Айни вақтда CNPC Ўзбекистонда Туркманистон-Хитой газ ўтказиш тизимининг Ўзбекистондаги қисмини қуриш ва эксплуатациясини амалга оширишда иштирок этмоқда.    

Кун янгиликлари
Дайжест: Янги ҳокимлар, Кореяга бориш осонлашиши, мобиль алоқа учун сўмда тўлов, Обаманинг қайтиши ва куннинг бошқа хабарлари
20:52 / 25.04.2017 28230 Жаҳон
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 39028 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 33516 Ўзбекистон
Мобиль алоқа хизмати учун тўловлар сўмда амалга оширилади
14:44 / 25.04.2017 55428 Ўзбекистон
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 15796 Жамият
Жанубий Корея фуқаролари THAAD мажмуаларини норозилик билан қарши олишди
12:37 331 Жаҳон
Абдулазиз Комилов Мавлуд Човушўғли билан учрашди
«Пахтакор» раҳбариятида ўзгариш бўлгани тасдиқланди
12:31 680 Спорт
Эрдўған: Асад президент бўлиб қолар экан, Сурия ихтилофини ҳал қилиб бўлмайди
12:18 457 Жаҳон
КХДР мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотлар ўтказди
12:12 2443 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар