АҚШнинг «Флорида» хоккей жамоаси ҳужумчиси Яромир Ягр Миллий хоккей лигасида навбатдаги рекорд соҳибига айланди. У 40 ёшга кирганидан сўнг ҳам майдонга тушган хоккейчилар орасидаги энг сермаҳсул ўйинчига айланди.

ТАССнинг хабар беришича, чехиялик хоккейчи 15 февралда 45 ёшга тўлди.

Аввалроқ Ягр «Нью-Йорк Рейнжерс»га қарши меҳмонда кечган баҳсда иккита голли узатмага муаллифлик қилди ҳамда жамоасининг буллитлар сериясида (4:3) ғалаба қозониши учун ёрдам берди.

Ҳаммаси бўлиб форвард ҳисобида «гол +пас» схемаси бўйича 269 очко (104+165) бор. Спортчи бу кўрсаткичга 40 ёшга тўлганидан сўнг эришган.