Вилоят ҳокимлиги томонидан берилган маълумотга кўра, Саттарова Марҳабохон Ғуломовна вилоят маданият бошқармаси бошлиғи вазифасида, Саидов Озодбек Махамматжонович вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари лавозимида иш бошлади.

Саттарова Марҳабохон Ғуломовна

Марҳабохон Саттарова 1968 йилнинг 8 августида Шаҳрихон туманида туғилган. 1988 йили Андижон мусиқа педагогика билим юртини, 2008 йили Андижон давлат университетини тамомлаган. Шу кунгача Асака туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи, Асака туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.

Саидов Озодбек Махамматжонович

1984 йилнинг 8 январида Андижон вилояти, Андижон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016-2017 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича котибиятининг мудири. Андижон вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибиятининг мудири вазифасида фаолият юритган.