«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 29-турида «Вест Бромвич»га қарши ўйиндан кейин келажаги борасида фикр билдириб ўтди.

«Хавотир олманглар, мен ўз келажагимни белгилаб олганман. Бу ҳақда тез орада эълон қиламан.

Барчасини тез орада билиб оласиз. Бугун бу ҳақда ўйламаяпман. Бизда ҳозир қийин давр кечмоқда. Бунақаси 20 йил ичида илк марта рўй бермоқда.

Ҳозир биз яна ютқаздик. Жамоанинг ўйини менинг келажагимдан муҳимроқ.

Бизни жиддий кураш кутмоқда, жуда қийин бўлади, аммо бошқа йўли йўқ. Натижага эриша олмасак, зарур чораларни кўрамиз», – дея Венгернинг сўзларини келтирган Sky Sports.