Австриянинг Тиролида қор кўчиши оқибатида икки чанғичи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Daily Mail газетаси.

Нашр маълумотига кўра, қурбонлар тоғ-чанғи трассаларидан ташқарида шуғулланишган. Гуруҳда ҳаммаси бўлиб беш киши бўлган.

Аввалроқ ғарбий Австриянинг Йохгрубенкопф тоғ чўққиси ҳудудида саккиз тоғ чанғичиси қор кўчкиси остида қолгани хабар қилинганди. Тўрт инсон “қор асирлигидан” мустақил равишда чиқа олган, қолганлар эса ҳалок бўлган.

Маълумот учун, ўтган йили Альп тоғларининг Австриядаги қисмида 267 киши ҳалок бўлди.