Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон 18 Март 2017 19974

Жорий йил 18 март куни халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Ў.Барноев бошқарди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш. Ўринов лавозимидан озод этилиб, ушбу вазифага Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган подполковник Алиев Шуҳрат Ҳасанович тайинланди.

Бундан ташқари, йиғилишда вилоят прокурори лавозимига тайинланган Валиев Баҳриддин Баҳодирович ҳудуд фаолларига таништирилди.

Кўпроқ янгиликлар