Фаолиятини профессионал боксда давом эттиришга қарор қилган, Боб Арум компанияси билан шартнома имзолаган Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровга оид навбатдаги маълумотлар олинди.

Ғоибназаров бу компанияда Америкада йилнинг энг яхши менежери деб топилган Эгес Климос билан ишлайди.

Шартнома шартлари маълум қилинмаган. Унинг профессионал рингдаги илк жанги 22 апрелга белгиланган, аммо рақиб номи ҳозирча аниқ эмас.

У айни вақтда жадал равишда машғулотлар олиб бормоқда.