Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 мартда давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилмоқда

Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганишга, муқаддас юртимиз замини азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар ватани бўлиб келганини юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишга, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялашга, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтиришга қўмаклашишга қаратилган.