Табиийки, кўпчиликни кимлар ёш оила экани ҳақидаги савол қизиқтиради. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги фармонда айни масалага ойдинлик киритилган. 

Ёш оилалар — "Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ "Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ипотека кредити асосида квартираларни сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак ёки аёл.