Кун шов-шуви: ВАЗ 2101 янги кўринишда Россия йўлларига қайтмоқда

Технология 18 Март 2017 67028

Бир вақтлар “копейка” номи билан машҳур бўлган ва собиқ иттифоқда энг кўп сотилган машиналар қаторидан жой олган ВАЗ 2101 модели янги кўринишда автомобиль бозорига қайтмоқда. Албатта, машина совет давридаги турдошига умуман ўхшамайди, аксинча у кўпроқ Американинг қиммат спорткарларини қайсидир маънода такрорлайди. 

Дизайнерлар Америка спорткарларидан илҳом олишган кўринади. Янги 2101 ташқи жиҳатидан Ford Mustang ва Chevrolet Camaro спорткарларининг ажойиб уйғунлашуви дейиш мумкин. 

Унинг техник тавсифлари борасида ҳам кўп нарса маълум эмас. Машинага 2.0 литрли кучайтирилган, 200 от кучига эга мотор ўрнатилади. Ишлаб чиқарувчилар ёқилғи сарфи 100 кмга 6 литр бўлишини ваъда қилишмоқда.  

Машина 2017 йил охиридан савдога чиқиши кутилаяпти. Унинг қанча туриши ҳам эълон қилингани йўқ. 

ВАЗ 2101 седани 1970 йил апрелидан ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг турли намуналари ҳисобга олинганда жами 4,85 млн дона ишлаб чиқилган. 

Кўпроқ янгиликлар