Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад 19 март куни Туркияга ўзининг 4 кунлик расмий ташрифини амалга оширади. Расмий ташриф давомида у президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар олиб боради.  

Сиёсатчилар минтақадаги сўнгги воқеалар ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада яхшилаш йўлларини муҳокама қилишади. 

Кувайт ахборот агентлигининг хабар беришича, шайх Сабоҳнинг Туркияга расмий ташрифи икки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлигини янада кенгайтиришга бўлган қизиқишнинг бир қисмидир.  

Эслатиб ўтамиз, Кувайт ва Туркия 1970 йилда дипломатик алоқаларни йўлга қўйган ва айнан шу йили транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича битим имзолаган.