Акорда Нурсултон Назарбоевнинг маҳаллий ОАВга берган интервьюси видеосини тақдим этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Назарбоев учрашув давомида журналистларга Бишимбоев ва Нурабоевнинг ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек у Европа Иттифоқидаги инқироз ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бундан ташқари, давлат раҳбари Қирғизистон ва Украинадаги давлат тўнтаришлари ҳақида тўхталиб ўтган. 

Мамлакат конституциясига киритилган тузатишлар ҳақида гапирар экан, Назарбоев жамиятда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган 26-моддага тузатишлар масаласи ҳақида ҳам гапирди. 

Президентнинг таъкидлашича, сармоядорлар улар маблағ йўналтирган мамлакатнинг қонуни билан ҳимояланган бўлиши керак. 

Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев бир қатор лавозим тайинловлари ҳақида ҳам ўз позициясини билдирди.

Қозоғистон президентининг фикрича, Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоевнинг гаплари қозоқ ва қирғиз биродар халқлари ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатмайди. 

Журналистларнинг ҳокимиятнинг мерос бўлиб ўтиши ҳақидаги саволига президент Тэтчер ва Черчиллнинг сўзларидан иқтибос келтирди.

Қуйида интервью видеосини томоша қилишингиз мумкин.